
Хоразмлик Исроил Мадримов 24 январ куни рингга кўтарилади. Профессионал бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримовнинг кейинги жанги тафсилотлари малум бўлди. Ҳамюртимиз 2026 йилнинг 24 январ куни (Тошкент вақти билан 25 январ тонги) АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Fontainebleau мажмуасида ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Мадримов ҳамкорлик қилувчи Matchroom Boxing промоутерлик компаниясининг хабар беришича, боксчимизга ўша куни Доминикан Республикаси вакили Luis Devid Salazar рақиб бўлади. Малумот учун, 30 ёшли Исроил "The Dream" Мадримов фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 10 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. У охирги жангини жорий йил феврал ойида америкалик Verjil Ortis’га қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди. 32 яшар Devid Salazar ҳисобида эса 20 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор. @XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси. Instagram | YouTube | Web-sayt