Янги йил куни 24 ёшли аёл ногирон эрининг аравачасини кўчага олиб чиқиб, ёқиб юборди… Янги йил куни, шом вақтида бир аёл кўчага катта гулхан ёқиб, ногирон эрининг аравачасига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Атрофдагилар ҳайратга тушиб, ундан: — Нега эриингизнинг аравачасини ёқиб юбордингиз? — деб сўрашди. Аёлнинг жавоби ҳамманинг кўнглини ларзага солди: “Эрим аварияга учраб, ногирон бўлиб қолди. Оилани таъминлаш учун тозаловчи бўлиб ишга кирдим. Қиш яқинлашгач, пул етмай қолди. Қийналганимдан бошлиқдан ойликни кўтариб беришини илтимос қилдим. Бошлиқ стол устига 500 доллар қўйиб, юзимга қараб шарманда қилувчи таклифни айтди. “Эрим бор биласанку, уялмайсанми?” десам, “Ким кўриб турибди?” деди. Юзига пулини отиб чиқиб кетмоқчи бўлдим. Аммо у мени ҳақоратлаб, “Менга ёмон нарса таклиф қилди”, бу фохиша деб бўҳтон қилди. “Сени Аллоҳга солдим, мендан ёмон аҳволга тушмагунингча ўлмагин”, деб йиғлаб ишхонадан чиқиб кетдим. Бир ҳафта ўтгач, ўша йигитнинг отаси келди. Ўғли комада экан. “Илтимос, кечиринг. Ўғлим сизга бўҳтон қилган экан. Бугун ишхонадагилар айтди. Кечиринг дуойингизни қайтариб олинг. Жони чиқмай қийналмоқда. Нима десангиз, тайёрман”, деди. Мен эса фақат бир нарсани сўрадим: “Эримни операция қилдиринг”. Кеча эрим оёққа турди. Комадаги йигит эса кеча вафот этди. Мени ёмон деб билганлар, билингки — Аллоҳ бор. Бугун бу аравачани ёқишим — улуғ Роббимнинг адолати борлигини барчангизга эслатиш учундир.” Бу воқеани эшитган оломон йиғлаб юборди. Тухматга шерик бўлганлар қаттиқ афсусландилар. Кимдир қилган гуноҳини эслаб саросимага тушди, кимдир Аллоҳнинг қудрати олдида қалтиради. Аёл эса кўз ёшларини арта-арта, шодлик билан уйи томон йўл олди… Аллоҳга чин қалбдан қилинган дуо кечикиши мумкин, аммо у ҳеч қачон унутилмайди. Ҳаётда кимнидир ҳақорат қилишдан, унинг ор-номусига путур етказишдан аввал, бир оз тўхтаб ўйланг — сиз унинг олдида эмас, Аллоҳнинг олдида жавоб берасиз. Зуҳру шом орасида келган адолат, туҳматдан зарар кўрган қалблар учун энг катта тасаллидир. Қалбларни синдирманг… чунки сизнинг нажотингиз, айнан ўша синган қалбда бўлиши мумкин.