
0️⃣0️⃣0️⃣ 2️⃣2️⃣2️⃣ ТАШАББУСКОР- ИЖОДКОР КУТУБХОНАСИ Янгибозор туманидаги Гулистон маҳалласи аҳолиси янги йилни яна бир қувончли воқеа билан кутиб олишмоқда. “Янгибозор кўзгуси” газетасининг мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Шодиябону Султонова шахсий китоб фондидан таркиб топган уй кутубхонасини маҳалладошларига тақдим этди. Эндиликда вилоятнинг энг чекка қишлоқларидан бирида ташкил қилинган мазкур кутубхонадан мингдан ортиқ ўзбек ҳамда жаҳон бадиий адабиётлари ўрин олди. Зиё масканининг очилишида қатнашган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раиси Дилбаржон Бекчанова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Гавҳаржон Ибодуллаева, таниқли адиб Қурбон Муҳаммадризо, Гулистон М.Ф.Й раиси Пўлат Матқурбонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Шуҳрат Маткаримов, Болтабой Бекматов, Худойберган Шомуродов, Марямжон Бегимова, Гулистон маҳалла хотин-қизлар фаоли Ёрқиной Матёқубова ва бошқалар сўзга чиқиб,ташаббускор-ижодкорни қизғин табрикладилар ҳамда кутубхонага янги адабиётларни, ўз муаллифлигида нашр этилган янги китобларни тақдим қилдилар Шахсий кутубхона очилишида, шунингдек, нуронийлар ва ёш китобхонлар, санъаткорлар, таълим фидойилари, туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок қилишди. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими Расмий каналларимиз ✅ Telegram 🌐 Instagram ✅ Facebook