
Фаҳрийларимиз бахтимизга соғ-омон бўлсинлар. Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, бугун пенсия гаштини сураётган прокуратура органлари фаҳрийлари ҳолларидан хабар олинди. Фаҳрийлар Бюро ходимларига ўз меҳнат фаолиятлари, тўплаган тажрибалари ҳамда соҳа ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида сўзлаб бердилар. Улар билдирилган эътибор учун миннатдорчилик изҳор этиб, Бюро жамоасига келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тиладилар.