☄️ Одам савдосига чек қўйилди ⬇️ Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди. Жумладан, пойтахтда истиқомат қилувчи, 1998 й.т. С.Н. 2 нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида юбораётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди. Шунингдек, ушбу жиноий ҳаракат ҳозирда Таиланд давлатида бўлган, 2005 й.т. Ф.А. томонидан ташкиллаштирилганлиги маълум бўлди. ⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ✈️Каналга аъзо бўлинг ✅ t.me/xavfsizlik_uz