Бир инсоннинг расм ва видеоларини рухсатсиз тарқатганлик учун...
Бир инсоннинг расм ва видеоларини рухсатсиз тарқатганлик учун кандай чоралар курилади?
Ассалому алейкум, саволим шундан иборат: Инстаграм парольини эгасидан рухсатсиз олганлиги учун конуний кандай чора курилади, Яна Бир инсоннинг расм ва видеоларини рухсатсиз таркатканлиги учун кандай чоралар курилади? Илтимос тулик ва кенгрок жавоб кутиб коламан, жавоб учун олдиндан рахмат
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ҳозир ижтимоий тармоқлар орқалида ҳар куни минглаб маълумотлар тарқатилади. Уларнинг кўпчилиги шахслар билан боғлиқ. Кимдир кимнидир шахсий расмлари, турли хил видеоларини тарқатиб юборади. Бунга эса асосан блоггерлар ёрдам беради.
Бироқ шу вазиятда видеода шахснинг ҳуқуқлари бузилади. Яъни бунда ўша шахсга доир маълумотлар унинг рухсатисиз тарқатилади.
Шахсга доир маълумот деганда - муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот тушунилади.
Бу маълумотлар қаторига шахсий исм-шарифи, яшаш ёки иш жойи, унинг тасвири, шунингдек у сир сақланишидан манфаатдор бўлган маълумотлар киради. Бундай маълумотларни тарқатган ҳар қандай шахс эса жавобгарликка тортилади.
Эътибор беринг! Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш:
▪️ фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача;
▪️мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси)
Юристга савол юбориш
Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш