Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари АҚШда қатъий текширувдан ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонига сўров юборди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Унинг билдиришича, футболчилар билан рўй берган ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси орқали АҚШнинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатилган ва юзага келган вазиятга расмий изоҳ тақдим этиш сўралган.
“Ҳар қандай хавфсизлик чоралари давлатларнинг ички қоидаларига мувофиқ амалга оширилишини тушуниш билан қабул қилган ҳолда, бундай жараёнлар спорт тадбирларининг руҳига, жумладан ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатларга путур етказмаслигини муҳим, деб ҳисоблаймиз”, дейди ТИВ матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳам муносабат билдирган эди.